Урганч шаҳрига 30 дона замонавий автобуслар олиб келинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Урганчга 30 та замонавий автобус етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар берди.
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ–59-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Урганч шаҳрида аҳолига сифатли жамоат транспорти хизмати кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида замонавий автобуслари олиб келиниши давом этмоқда.
Хусусан, вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғлланувчи “Бунёд йўловчи ташиш” корхонаси томонидан ХХРда ишлаб чиқарилган замонавий 30 дона "Zong tong" русумли автобуслар келтирилди.
Корхона томонидан «Ўзмиллийбанк» АЖнинг имтиёзли кредитлари асосида қарийб 8 миллион доллар эвазига жами 80 дона "Zong tong" русумли автобусларни харид қилинди.