«Ўзбекнефтгаз» ва «КазМунайГаз» ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 13 май куни "Ўзбекистон нефть ва гази – ОGU 2025" халқаро кўргазмаси доирасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси ва «КазМунайГаз» АЖ раҳбари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Унда газни қайта ишлаш, углеводородларни қазиб олиш ва янги ёқилғи маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, ҳамкорлик лойиҳалар географиясини кенгайтириш, ресурс базасидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ҳар икки компаниянинг ишлаб чиқариш ва транспорт инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар компаниялар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича "Йўл харитаси"ни имзоладилар.