Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Иқтисод 12/05/2025 Ўзбекистон ва Хитой қуёш энергияси бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Хитой қуёш энергияси бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Хитойнинг “Dongfang Electric Corporation” компанияси лойиҳалар бўйича директори Ву Ҳао бошчилигидаги делегация «Ўзелтехсаноат» уюшмаси вакиллари ҳамроҳлигида “Techno Cable Group” корхонасига ташриф буюрди.

Ташрифдан асосий мақсад — “Dongfang Electric Corporation” компанияси томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган яшил энергетика лойиҳаларига маҳаллий кабель-сим маҳсулотларини етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказиш, шунингдек, маҳсулотларнинг турлари, сифати ва халқаро талаблар даражасига мослигини ўрганишдан иборат бўлди.

Қайд этиш жоиз, компания айни пайтда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширмоқда.

Ташриф давомида меҳмонлар корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари, технологик жараёнлари ва мавжуд маҳсулот ассортименти билан танишдилар. Техник жиҳатлар, ҳамкорлик механизмлари ва етказиб бериш шартлари юзасидан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Музокаралар икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги бозорлар очиш ва миллий саноат салоҳиятини хорижий лойиҳаларга жалб этишда муҳим қадамлардан бири бўлди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР
OSZAR »