Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон ва SinoPowell Capital кончилик саноатида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида вазирнинг биринчи ўринбосари O.Насритдинходжаев ҳамда SinoPowell Capital (АҚШ) компанияси бошқарувчи директори Стив Пауэлл билан учрашув ташкил қилинди.
Учрашувда тоғ-кон саноати ва геология соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ лойиҳалари, истиқболли ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.