Валюта курслари 15/05/2025
$1 – 12980.16
UZS – 0.35%
€1 – 14606.57
UZS – 1.67%
₽1 – 161.63
UZS – 0.72%
Қидириш
Иқтисод 13/05/2025 Ўзбекистон ва Саудия Арабистони энергетика, транспорт ва сув ресурсларини бошқариш бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони энергетика, транспорт ва сув ресурсларини бошқариш бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 12 май куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Акрам Алиев ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги энергетика вазири ўринбосари Фуад Моса бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар оммабоп уй-жой қурилиши, полимер технологиялари асосида томчилатиб суғориш, сув ресурслари ва тақсимланган энергетика тизимларини бошқариш, энергетика инфратузилмасини ривожлантириш, барқарор транспорт ва молиявий-техник ёрдам йўналишларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни ҳаётга татбиқ қилиш доирасида муносабатларни янада чуқурлаштиришга ўзаро тайёрлик билдирилиб, ҳамкорлик амалий механизмлари ишлаб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
OSZAR »