Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Иқтисод 14/05/2025 “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва «China State Railway Group Co., Ltd» корпорацияси ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва «China State Railway Group Co., Ltd» корпорацияси ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси З.Ғ. Нарзуллаевнинг Хитой Халқ Республикасига ташрифи давомида 2025 йил 8 май куни Пекин шаҳрида «China State Railway Group Co., Ltd» корпорацияси раиси Го Жиусуэ билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар ўртасида темир йўл орқалиюк ташишнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ошириш,"Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" қурилиши, Темир йўл коридорларини ривожлантириш ва бошқа масалалар бўйича икки ва кўп томонлама ҳамкорлик муносабатлари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида икки давлат ўртасидаги юк ташиш ҳажми барқарор ўсаётганлиги алоҳида қайд этилиб, уни янада юксалтириш мақсадида амалдаги «Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия ва Европа», «Хитой – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон» йўлакларини ҳамда «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон орқали Европа» ва «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон – Ҳинд океани портлари» йўналишида мультимодал транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича келишиб олдилар.

Натижада, томонлар ўртасида мавжуд транспорт коридорлардан самарали фойдаланиш ҳамда мультимодал ташувларни ривожлантириш юзасидан келишувга эришилди.

Шунингдек, “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш борасидаги саъй-ҳаракатларни эътироф этган ҳолда Ўзбекистон томони ушбу лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишида фаол иштирок этишга ва айрим техник босқичлар бўйича масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида томонлар темир йўл соҳаси бўйича ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш йўлида ҳамкорликни давом эттириш борасида келишувга эришдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
OSZAR »