Валюта курслари 18/06/2025
$1 – 12668.14
UZS – -0.37%
€1 – 14640.57
UZS – -0.61%
₽1 – 161.15
UZS – -0.37%
Қидириш
Туризм 07/05/2025 Ўзбекистон биринчи марта бир ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий туристни қабул қилди

Ўзбекистон биринчи марта бир ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий туристни қабул қилди
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил апрель ойида Ўзбекистон тарихий маррани забт этди — мамлакатга бир ой мобайнида 1 миллиондан ортиқ хорижий турист ташриф буюрди.

Бу рекорд даражадаги кўрсаткич туризм соҳасида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг самарасидир. Ушбу ислоҳотлар мамлакат очиқлигини ошириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.

Бундай ютуққа эришишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари асосида амалга оширилаётган ташаббуслар ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Жумладан:

туризмнинг стратегик ривожланиш йўналиши сифатида эътироф этилиши,

инвестицияларни жалб этиш фаолиятининг кучайтирилиши,

визасиз режим имкониятларининг кенгайтирилиши,

Ўзбекистоннинг йирик халқаро туристик кўргазма ва форумларда иштирок этиши.

Ушбу омиллар Ўзбекистонга бўлган қизиқишнинг жаҳон туристик жамоатчилиги орасида ортишига туртки бўлди.

Келгусида туризм соҳасини халқаро стандартлар асосида комплекс ривожлантириш ишлари давом эттирилади.

Алоҳида эътибор экологик барқарор туризмни илгари суришга қаратилади. Бу эса Ўзбекистоннинг жаҳон саҳнасида рақобатбардош ва жозибали туристик йўналиш сифатида мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
OSZAR »